«Ўзи шифокор бўла туриб, касаллигини яширган». ССВ коронавирусдан вафот этган бемор ҳақида қўшимча маълумот берди

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус ташхисидан кейин вафот этган иккинчи бемор ҳақида қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, 28 март куни вафот этгани эълон қилинган бемор 39 ёшли эркак бўлган. У 11 март куни Франциядан келган ва 15 март куни Ўзбекистонда илк бор коронавирус ташхиси қўйилган бемор билан мулоқотда бўлган шифокор эди.

«У ўз касаллигини дастлаб билган бўлса-да, ўзи врач бўла туриб, юртимизда олиб борилаётган шунча тарғибот ишларига қарамай, шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча ўзича даволанишга урингани маълум бўлган.

У касалликнинг оғир даври бошлангандан сўнггина 26 март куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган. 27 март куни эса Вирусология илмий текшириш институтига ўтказилган.

Шу ўринда барчани ташвишга соладиган бир жиҳат бор: бу бемор уйида бўлган пайтда қанча одамлар у билан мулоқот қилган, мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олганлар ўз навбатида яна қанча инсонларга тарқатган. Наҳотки, киши ўз соғлиғи ва яқинлари хавфсизлиги учун шунчалик совуққон, бефарқ, худбин бўлса. Ахир бу ўз ота-онасига, фарзандлари, неваралари, қўни-қўшнилари, қариндош-уруғлари, халқи, умуман Ватанига хиёнат эмасми? Нега ҳалигача одамларимиз бу касаллик қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини англаб етмаяптилар?!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида барча ресурслар ишга солиниб, зарурий ва қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг замирида энг аввало халқимиз, юртдошларимиз, ҳар бир фуқаромиз нобуд бўлишининг олдини олишдек муҳим мақсад ётганлигини бугун барчамиз қалбдан тушуниб, ўзимиз, оиламиз, яқинларимиз ҳаётини ўйлаб иш тутмоғимиз керак эмасми?

Огоҳлик ва уйда ўтириш ҳамда шифокорларнинг берган тавсияларига тўлиқ амал қилиш барчамиз учун бош масала бўлмоғи лозим!», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

- 28 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус иинфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари 16тага ошиб, 104тани ташкил этмоқда.
- 27 март куни Наманганда коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган 72 ёшли ўткир миокард инфарктидан вафот этганди. У 26 март куни коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганди.

Izohlar

Ushbu film uchun hali hech qanday izoh yo'q.

Tavsiya etilgan

Авторизация