АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича антирекорд қайд қилинди 783

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира

АҚШда бир кун ичида коронавирусдан 1169 киши вафот этди. Бугунга келиб мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 6 мингдан ошиб кетди.


Бу пандемия давомида қайд қилинган бир кун ичидаги энг кўп ўлим ҳолатлари бўлиб, аввалги антирекорд 27 март куни Италияда қайд қилинганди. Ўшанда мамлакатда бир кун ичида коронавирусдан 969 киши вафот этган.


Бу ҳақда коронавирус пандемияси бўйича статистика олиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди. 


АҚШ ҳозирда касалланишлар сони бўйича 1-ўринда турибди. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 245 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. 

Manba: Kun.uz

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив