Салоҳ коронавирусга қарши кураш учун катта маблағни хайрия қилди 544

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира
“Ливерпуль” етакчиларидан бири Муҳаммад Салоҳ навбатдаги олийжанобликка қўл урди.
Форвард коронавирусга қарши кураш учун ўз ватани Мисрга 1,17 миллион (20 млн Миср фунти) евро хайрия қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ спорт вазири Ҳолид Абдулазиз twitter'даги саҳифаси орқали маълум қилган.

"Салоҳ COVID-19 (коронавирус)га қарши кураш учун 20 миллион (тахминан 1 млн Британия фунти) Миср фунтини хайрия қилди. Бу ўз мамлакатидаги спорт рамзига айланган ҳақиқий мисрликнинг ҳаракатидир", дея қайд этган Ҳолид Абдулазиз.

Аввалроқ, мерсисайдликларнинг бошқа бир аъзоси Садио Мане ҳам коронавирусга қарши кураш учун ўз ватанига моддий ёрдам пули жўнатганди.

Манба: footballua.tv

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив