Тошкент ахборот технологиялари университети яна онлайн тизимга ўтказилди

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув жараёни 27 апрелдан яна онлайн тизимга ўтказилди. «Bugun.uz» бунинг сабабини аниқлаш мақсадида университет матбуот котиби билан боғланди.



Маълум қилинишича, талаба-ёшлар ўртасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув жараёни 27 апрелдан 10 майга қадар (14 кун) масофавий шаклда ташкил этилади. Таъкидланишича, ҳозирча 14 кун белгиланган, муддат яна узайиши мумкин.

Шунингдек, университетда ўқув жараёнини масофавий шаклда, Zoom орқали, дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади. Икки ҳафта муддатли масофавий таълим талабалар учун белгиланмоқда. Барча ходимлар, профессор-ўқитувчилар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз вазифаларини амалга оширади.

Университет матбуот котибининг қайд этишича, университетда ҳам, талабалар ётоқхонасида ҳам коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган. Ҳозирда ётоқхонадаги 50 фоиз талаба уйига қайтиб кетган.

Маълумот ўрнида, шу пайтга қадар қуйидаги олий таълим муассасалари 14 кунга масофавий таълимга ўтказилган:

Ўзбекистон давлат консерваторияси
Чирчиқ давлат педагогика институти
Тошкент кимё-технология институтининг айрим факультетлари
Тошкент молия институти
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Жаҳон тиллари университети
Самарқанд давлат чет тиллар институти
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетнинг айрим факультетлари 22 апрелдан масофавий таълимга ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида масофавий таълим ўқув йили охиригача давом эттирилиши маълум қилинган.

Izohlar

Ushbu film uchun hali hech qanday izoh yo'q.

Tavsiya etilgan

Авторизация