Наманганда коронавирусдан вафот этган онахоннинг жанозасида бирорта ҳам қариндоши қатнашмади

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира

Ўзбекистонда коронавирусдан биринчи ўлим 27 март куни тонгда Наманган вилоятида қайд этилди — коронавирусни қизидан юқтирган 72 ёшли онахон, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, миокард инфаркти туфайли вафот этган.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 27 март куни вилоят аҳолисига қилган телемурожаатида онахоннинг дафн маросимида унинг бирорта ҳам қариндоши иштирок этмаганини маълум қилди — онахоннинг барча оила аъзолари карантинга олинган.

«Мана шу ҳолатнинг энг оғир, ачинарли, ҳеч қачон эсдан чиқмайдиган томони ҳам бўлди. Онахоннинг бутун оиласи карантинга олинди. Вафот этган онахоннинг жанозасида, дафн маросимида бирорта ҳам оила аъзолари, бирорта ҳам яқинлари иштирок этгани йўқ.

Жаноза ҳам, дафн маросими ҳам махсус санитария-эпидемиологик станцияси ходимлари, шифокорлар томонидан ўтказилиб, қабристонда дафн маросими ўтказиб келинди... Шахсан менга бу ҳолат жуда ҳам оғир ботди
[i][/i]», — деди вилоят ҳокими.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 мартга қадар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 104 та ҳолат аниқланган бўлса, уларнинг олтитаси Наманган вилоятида қайд этилган. Беморларнинг тўрт нафари вафот этган 72 ёшли онахоннинг қариндошларидир.

Izohlar

Ushbu film uchun hali hech qanday izoh yo'q.

Tavsiya etilgan

Авторизация