Карантин вақти Тошкентда ўтказилган маросим мезбони: «Кичкина куёв-навкар келиб, келинни олиб кетмоқчи эдик» 259 Просм.

Карантин вақти Тошкентда ўтказилган маросим мезбони: «Кичкина куёв-навкар келиб, келинни олиб кетмоқчи эдик»


Кадр: ИИВ
Тошкентда карантин чораларига қарамай, 28 март куни Юнусобод тумани Марказ-4 даҳасида куёв-навкар маросими ўтказилди. Ушбу маросимда қатнашганлар профилактика инспекторлари томонидан ИИБга олиб келинган, суриштирув олиб борилмоқда.

ИИВнинг хабар беришича, келиннинг отаси бир кун аввал профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 176-сон қарори билан таништирилиб, тўй ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. Буни хонадон эгаси ички ишлар ходимлари билан суҳбат вақтида ҳам тасдиқлади.

«Огоҳлантирилгандим. Лекин қарорда, адашмасам, жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш мумкин эмас, қариндошлар истисно деб ёзилганди. Шунинг учун жамоат жойида эмас, уй ичида куёв-навкар қилиб, куёв тўртта-бешта ўртоқлари билан келиб, келинни олиб чиқиб кетмоқчи эди», — дейди келиннинг отаси.

«Ресторанда ёки бирорта бошқа жойда тўпланиш нияти йўқ эди. Карантин тугаганидан кейин кунини белгилаб, ўтказмоқчи эдик. Бу тўй эмас, куёв-навкар. Кичкинагина куёв-навкар. Беш-олтита одам билан ўтказиб, келинни куёв олиб кетиши керак эди. Бўлди. Тўй-пўй деган нарсалар йўқ эди», — дея қўшимча қилган у.
 
«Маросим учун ёзилган дастурхон, ёшларнинг югур-югурию, эсдалик учун тасвирга олиш жараёнлари — буларнинг барчаси санитария ҳолатларига мутлақо зид. Тадбир ташкилотчилари эса ички ишлар бўлимида ўтирибди.

Юртдошларимизга бу ҳолатдан ўринли хулоса чиқаришни, карантин чекловлари ва талабларини тўлиқ бажаришларини сўраймиз. Акс ҳолда, жавобгарликка тортилишингиз, унинг оқибатидан ўнлаб инсонларнинг саломатлигини хавф остига қўйишингиз мумкин
», — дейилади ИИВ ахборот хизматининг хабарида.

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив