- - - Каримов Фонди Ислом Каримовнинг Умра сафари акс этган видеони эълон қилди

Каримов Фонди Ислом Каримовнинг Умра сафари акс этган видеони эълон қилди


На этой странице Вы можете скачать Каримов Фонди Ислом Каримовнинг Умра сафари акс этган видеони эълон қилди!. Слушайте онлайн в хорошем качестве, со своего телефона на Android, iphone или пк в любое время.
Нравится артист?
Не нравится +1 Нравится
Каримов Фонди Ислом Каримовнинг Умра сафари акс этган видеони эълон қилди
Каримов Фонди Ислом Каримовнинг Умра сафари акс этган видеони эълон қилди

Каримов Фонди Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг Умра сафари тасвирланган видеони эълон қилди.

«Ушбу видеолавҳада Ислом Каримов Маккаи мукаррамага қилган Умра зиёратлари, Каъбани тавоф қилиб, Байтуллоҳнинг ичкарисига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан биргаликда ибодат қилиш учун кириб кетаётганлари акс этган.

Ушбу Умра сафари Ислом Каримовнинг Саудия Арабистонига 1992 йилнинг апрель ойида қилган давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган.

Ўшанда Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Фаҳд бин Абдулазиз Ислом Каримовга Кисва – Каъба ёпинчиғининг бир бўлагини ҳадя қилган эди. Унга тилла ип билан “Оли Имрон” сурасининг 97-ояти ёзилган эди. Кейинчалик Ислом Каримов ушбу табаррук ҳадяни – каъбапўшни Имом Бухорий мажмуаси музейига тақдим этадилар.

Меҳр-мурувват ва хайру-саховат ойи Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар», - дейилади Фонд маълумотида.

Manba:Kun.Uz

скачать dle 12.1
Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив