«Сити» «Лестер» устидан қийин ғалабага эришиб, пешқадамга айланиб олди 711

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира

Англия Премьер Лигаси 37-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ниҳоясига етди. 

Унда "Манчестер Сити" ўз уйида "Лестер"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона гол 70-дақиқада Компани томонидан киритилди. 

Шу тариқа, "Сити" очколари сонини 95тага етказиб олди ва "Ливерпуль"дан 1 очко кўпроқ тўплаган ҳолда пешқадамга айланиб олди. 

Манчестер Сити – Лестер 1:0

Гол: 1:0 – 70 Компани.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва (Стоунз, 90), Гюндоган, Бернарду Силва, Фоден (Сане, 56), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 87).
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Эванс, Чоудури, Ндиди, Олбрайтон (Грэй, 85), Тилеманс (Барнс, 75), Мэддисон (Ихеаначо, 80), Варди.
Огоҳлантиришлар: Сильва (22), Магуайр (35), Компани (44), Габриэл Жезус (89), Ихеаначо (90).

Добавить комментарий