- - - Роналдунинг онаси ўғлининг мавжуд бўлмаган ютуғи билан фахрланди

Роналдунинг онаси ўғлининг мавжуд бўлмаган ютуғи билан фахрланди


На этой странице Вы можете скачать Роналдунинг онаси ўғлининг мавжуд бўлмаган ютуғи билан фахрланди!. Слушайте онлайн в хорошем качестве, со своего телефона на Android, iphone или пк в любое время.
Нравится артист?
Не нравится 0 Нравится
Роналдунинг онаси ўғлининг мавжуд бўлмаган ютуғи билан фахрланди
Роналдунинг онаси ўғлининг мавжуд бўлмаган ютуғи билан фахрланди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру ўғлидан фахрланиб, кулгили хатога йўл қўйди.

Роналдунинг онаси твиттерда ўғлининг сурати ва унга илова қилинган ҳақиқатга тўғри келмайдиган матнга “чув тушиб”, ўғлидан фахрланишини ёзган. Суратга матнда “Ювентус” португалиялик футболчининг келишигача чуқур инқирозда бўлгани ва айнан унинг саъй-ҳаракатлари эвазига 20 йилдан кейин чемпион бўла олгани ҳақида ёзилган бўлган.

Роналдунинг онаси эса бу суратга “Менинг фахрим, менинг ўғлим” деб изоҳ қолдирган.

Dolores Aveiro@DoloresAveiro

Meu orgulho, meu filho

7,413 people are talking about this

Ваҳоланки, Роналдунинг “Ювентус”га ўтишигача клуб Италия чемпионатида қаторасига 7 марта чемпион бўлишга муваффақ бўлган. 

34 ёшли Роналду Турин клубига 2018 йил ёзида “Реал”дан ўтган. У жорий мавсумда Италия чемпионатининг 29 та ўйинида иштирок этиб, 21 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

скачать dle 12.1
Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив