- - - Дунёнинг 8-мўъжизаси: Дубайдаги бетакрор гўзалликка эга боғ

Дунёнинг 8-мўъжизаси: Дубайдаги бетакрор гўзалликка эга боғ


На этой странице Вы можете скачать Дунёнинг 8-мўъжизаси: Дубайдаги бетакрор гўзалликка эга боғ!. Слушайте онлайн в хорошем качестве, со своего телефона на Android, iphone или пк в любое время.
Нравится артист?
Не нравится +1 Нравится
Дунёнинг 8-мўъжизаси: Дубайдаги бетакрор гўзалликка эга боғ
Дунёнинг 8-мўъжизаси: Дубайдаги бетакрор гўзалликка эга боғ

Дубай нафақат қимматбаҳо ва ҳашаматли меҳмонхоналари, балки ғаройиб, деярли эртакмонанд архитектура лойиҳалари билан ҳам машҳур. Ана шундайлардан бири Мўъжизалар боғи. У бир неча йил давомида кимсасиз саҳрода барпо этилгани, ҳозир эса дунёдаги энг катта гуллар боғига айлангани билан диққатга сазовор.

Бу ерда бўлганларнинг бари бир овоздан у дунёнинг саккизинчи мўъжизаси экани, уни ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса-да кўриш кераклигини айтишади. Мазкур боғ бўйлаб сайр қилиш ва  унинг бетакрор гўзаллигидан баҳраманд бўлишни таклиф этамиз.

Боғ майдони – 6,7 гектар. Бу ерга бутун дунёдан жами гулларнинг 50 дан ортиқ турлари келтирилган. Улардан эса ҳайкал, девор, пирамида ва миноралар қурилади.

Боғнинг асосий безаги – петуния (гуллари карнайсимон манзарали ўсимлик). Уларни ёронгул, колеус, ҳамишабаҳор гули ва бошқалар тўлдиради.

Периметри бўйлаб боғга дарахтлар экилган.

Боғ баландлиги 3 метр ва 800 метр узунликка чўзилган ғаройиб гуллар девори туфайли Гиннес рекордлар китобига киришга улгурди.

Паркда кўплаб инсталляциялар мавжуд. Улардан энг машҳури – кўплаб Европа шаҳарларида севилиб улгурган соябонлар.

Суғориш учун томчилаб суғориш тизимидан фойдаланилади. Бу ҳам сувни, ҳам электр қувватини тежайди.

Дизайнерларнинг фахри – 10 метрли гулли минора. У инсон ва табиат бирлигининг рамзи.

Ҳар йили боғдаги ўсимликлар сони ортмоқда. Дизайнерлар эса бирор янги нарса ўйлаб топишдан чарчашмаяпти.

Мазкур гўзалликнинг бари – саҳро марказида.

скачать dle 12.1
Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив