Xiaomi 40 доллардан арзонроқ турувчи «ақлли» камераларни тақдим этди 410

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира
Xiaomi бир жуфт юқори тиниқликка эга ва ҳамёнбоп Mi Smart PTZ қулай камераларини тақдим этди, деб ёзади Gizmochina.


Xiaomi томонидан тақдим этилган камералар орасидан Mi Smart Camera PTZ ва Mi Smart Camera PTZ Pro ўрин олган. Қурилмаларни ички тармоққа улаб, улардан уй учун видеокузатув камераси сифатида ҳам фойдаланса бўлади. Тасвирни кўриш масофадан туриб амалга оширилади. Шунингдек, камералар ўз эгасига уйга ким кирганини ҳам хабар бера олади.

Mi Smart Camera PTZ 3 мегапикселли F/1.4 диафрагмадан фойдаланади. Қурилма хира ёритилган шароитда ҳам тиниқ тасвирга олиш имконига эга. Бундан ташқари, камерада 360 даражага айланиб, 2K сифатли тасвирни олиш «қобилияти» бор.

Камеранинг Pro-версиясида Bluetooth ҳамда Wi-Fi орқали уланиш имконияти ҳам мавжуд. Олинган сурат тасвирланган стандарт модификациядан деярли фарқ қилмайди.

Добавить комментарий