Болгарияда 20 та юк машинаси тўқнашиб кетди 160 Просм.

Болгарияда 20 та юк машинаси тўқнашиб кетди


Болгариянинг Харманли шаҳри яқинида 20 та катта тонналик юк машинаси, битта микроавтобус ва 2 та енгил машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 


Бу ҳақда “Старият мост” нашри хабар берди.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси 2 кишининг ўлимига, 6 кишининг жабрланишига олиб келган.

 

Таъкидланишича, 50 га яқин юк машинаси Туркия чегарасидаги Капитан-Андреево назорат-ўтказиш пунктидан полиция ҳамроҳлигида колонна бўлиб мамлакат ғарби томон йўналаётган бўлган. Тахминлардан бирига кўра, автоҳалокат қуюқ туман сабабли юз берган. Бироқ гувоҳларнинг таъкидлашича, карвондаги ҳайдовчилардан бири бошқа машина билан оралиқ масофани ушлаб туролмай, тўсатдан тормозни босган ва йирик тўқнашувни келтириб чиқарган.

 

Воқеа жойида полиция ва қутқарувчилар иш олиб борган. Йўл-транспорт ҳодисасининг аниқ сабаби ўрнатилмоқда.

 

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлардан бири Болгария, иккинчиси Туркия фуқароси бўлган.

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив