Россияда коронавирусни даволайдиган дори тайёрлангани маълум қилинди

Сборная Англии разгромила команду Ирана в матче чемпионата мира
Қайд этилишича, "Фармзашчита" илмий-ишлаб чиқариш маркази хитой ва француз тажрибасини ҳисобга олган ҳолда даволаш схемасини ишлаб чиққан.

Россия тиббий-биологик федерал агентлиги коронавирус инфекциясини даволаш учун безгакка қарши дори воситаси асосида тайёрланган дорини тақдим этди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, "Фармзашчита" илмий-ишлаб чиқариш маркази хитой ва француз тажрибасини ҳисобга олган ҳолда даволаш схемасини ишлаб чиққан.

"Юқори даражадаги селективликка эга бўлган дори воситаси коронавируснинг ҳужайралардаги цитопатик таъсирини тўхтатади ва унинг қайта тикланишига тўсқинлик қилади, мефлохиннинг иммуносупрессив таъсири эса вирус чақирган шамоллаш кучайишига тўсиқ қўяди", — деди агентлик раҳбари Вероника Скворцова.

У мазкур дори воситаси коронавирусга чалинган беморларнинг самарали даволанишини таъминлашини таъкидлади.
Ушбу ишланмани Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг услубий тавсияномаларига киритиш таклиф қилинмоқда.

Izohlar

Ushbu film uchun hali hech qanday izoh yo'q.

Tavsiya etilgan

Авторизация