«Бу ҳозирги шароитда тўғри эмас» — Президент автомобиллар нархи борасида фикр билдирди 272 Просм.

«Бу ҳозирги шароитда тўғри эмас» — Президент автомобиллар нархи борасида фикр билдирди


«Мана кўряпсизлар, автосаноатимиз раҳбарлари машиналар нархини оширишга қарор қилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас. Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим. Ҳар бир қарорни етти марта эмас, етмиш марта ўйлаш зарур. Аввало халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш керак», - деди президент.


Давлат раҳбари бозор иқтисодиётига ўтиш оғирлиги, лекин мамлакатимиз шу йўлдан боришини таъкидлади.

9 март уни Ўзбекистондаги ягона автомобил ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors енгил автомобилларнинг янги нархларини эълон қилди. Нархлар турли машиналар кесимида 15-21 фоиз атрофида ошганди.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда ва жамоатчиликда ишлаб чиқарувчининг бу қарорига кескин муносабатлар билдирилиши бошланди. 

«Энди олмайман, атайлаб олмайман. Аччиқ қилиб ҳам олмайман» – Сиёсатчилар автомобил нархи ошиши борасида қандай фикрда?

11 март куни UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. Шунингдек, «Ўзавтосаноат» яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиққани маълум қилинди.

«Ўзавтосаноат» вакиллари берган жавобларнинг бири иккинчисига зид» – депутат Дониёр Ғаниев

Депутатлар компания раҳбарияти билан учрашувда ўз эътирозларини билдиришди.

Депутатлар ва автосаноатчилар савол-жавоби: умидга арзирли воқеами ёки популизм?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси автомашиналар нархи ошишини кескин қоралади ва UzAuto Motors’ни монополияда айблади.

«UzAuto Motors» ишонтира олмади – эътирозлар давом этмоқда. Алишер Қодиров эса монополистни ҳимоя қилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам UzAuto Motors автомобиллари нархи оширилиши юзасидан кескин муносабат билдирди ва истеъмолчилар ҳуқуқлари камситиб келинаётганини таъкидлади.   Manba :kun. Uz

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив